Ғаллаорол туманида номзодлар сайловчилар билан учрашди

 

Бугун Ўзбекистон ХДП Ғаллаорол туман кенгаши томонидан халқ депутатлари туман Кенгашига қўйилган номзодлардан А.Раббимов ва Э.Азимовларнинг сайловолди тарғибот тадбирлари ва сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтди.

Учрашув Олимлар МФЙ ҳудудида жойлашган 16-сонли умумтаълим мактаби биносида ўтказилди.

Ўзбекистон ХДП Ғаллаорол туман кенгаши томонидан 4-Олимлар сайлов округига қўйилган намзод А.Раббимов маҳалладаги сайловчиларга ўз сайловолди дастури ва депутат бўлиб сайланганидан кейин ҳудуд аҳолиси манфаатлари учун қилишни режалаштирган асосий мақсад-вазифалари билан йиғилганларни таништириб ўтди.

Учрашувда 50 дан ортиқ сайловчилар иштирок этиб, номзодларга ўзларини ўйлантираётган масалалар ва бу муаммоларни номзод сайланадиган бўлса қандай қилиб ҳал қилишни режалаштирганликлари борасидаги саволларига жавоблар олди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш