Партия манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш керак
Партия манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш керак

Хабарингиз бор, жойларда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловини ўтказишда партия номзодларининг кузатувчи ва ваколатли вакиллари учун ўқув семинарлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон ХДП Термиз туман кенгаши томонидан ташкил этилган ана шундай ўқувда сайловларда кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кенг тушунтирилди.

Кузатувчи ва ваколатли вакиллар сайлов куни фаол бўлиши, партия манфаатларини қатъий ҳимоя қилиши кераклиги уқтириб ўтилди.

Бундай ўқувлар Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида давом этмоқда.

 

Феруза БОЛТАЕВА,

ЎзХДП вилоят кенгаши масъул ходими.

← Рўйхатга қайтиш