Биз ҳар бир инсоннинг ҳаётий эҳтиёжлари кафолатли таъминланиши тарафдоримиз!
Биз ҳар бир инсоннинг ҳаётий эҳтиёжлари кафолатли таъминланиши тарафдоримиз!

 

144-Дўмбиробод сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Феруза Мадрахимованинг Ўзбекистон Миллий университети қошидаги С. Х. Сирожиддинов номли академик лицейда сайловчилар билан учрашуви самимий ва кўтаринки руҳда ўтди. Ушбу тадбирга келган опа-сингилларимиз номзодга ўзларини қизиқтирган мавзуларда саволлар берди. Номзод Феруза Мадрахимова ўз округида 127 минг нафардан ортиқ сайловчи борлигини таъкидлади. У ўз сайловолди дастурида уларнинг манфаатларини таъминлашни мақсад қилганини маълум қилди.

Номзодларнинг дастури билан танишган сайловчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Айтиб ўтиш керакки, номзод Феруза Мадраҳимова сайлов округидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилмоқда. Уларга ўўз сайловолди дастури хусусида тушунтириш бермоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш