Учрашувлар ғоят самимий руҳда ўтмоқда
Учрашувлар ғоят самимий руҳда ўтмоқда

 

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 112-Водил сайлов округидан кўрсатилган номзод Дилбархон Мамаджанованинг сайловчилар билан ўтказаётган учрашувлари ғоят самимий руҳда ўтмоқда.


Номзод партия электорати ҳисобланган ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим тизимида ижтимоий тенгликни таъминлаш, уй-жой ва коммунал хизматларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш уларни ҳал этиш бўйича ЎзХДП илгари сураётган ғоялар қанчалик муҳимлиги ҳақида сайловчиларга  тушунча бермоқда.  Учрашувлар давомида  сайловчилар ўзларини ўйлатираётган муаммоларни хал этишни сўраб фикир билдирмоқдалар. Номзод ушбу муаммоларни хал этиш бўйича партиянинг дастуридан келиб чиққан холда ўз муносабатини билдириб, муаммоларга ечим топишга харакат қилмоқда.

Шундай учрашувлардан бири Фарғона туманидаги 56-Аввал сайлов округидаги Каптархона МФЙ ўрамида ўтказилди. Халқ Демократик  партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзод Дилбархон Мамаджанова, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Мўминжон Йўлдашев, туман Кенгаши депутатлигига номзод  Вохиджон Ахмаджоновлар сайловчилар билан учрашдилар.

Фарғона вилоятининг чегара худудида яшовчи сайловчиларнинг номзодлар билан учрашуви давомида уларни қийнаб келаётган кўплаб муаммоли масалалар муҳокама қилинди. Номзодлар ўз сайловолди дастурларида ушбу  муаммоларни ечишга қандай эътибор қаратишганликлари билан йиғилганларни бахобар қилиб ўтдилар. Шунингдек,  учрашув давомида улар ўзларининг қисқача таржимаи ҳоли,  ўз сайловолди дастурларидан ўрин олган бошқа мақсад ва вазифалар билан ҳам йиғилганларни яқиндан таништириб ўтишди. 

Номзодларнинг, партия фаолларининг сайловчилар билан очиқ мулоқотлари туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом этмоқда.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш