Номзодлар сайловчилар билан учрашмоқда
Номзодлар сайловчилар билан учрашмоқда

 

Жорий йилги сайловлар сиёсий партиялар учун яна бир жиддий сиёсий имтиҳон, шунинг билан бирга, катта тажриба мактаби ҳам бўлмоқда. Бу жараён мамлакатимизда демократик ислоҳотлар янада чуқурлашаётган, фуқаролик жамиятини ривожлантириш янги босқичга кўтарилаётган ўта масъулиятли дамда ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловда иштирок этар экан, ўз электорати вакиллари хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Партиямиз Дастурида бугунги долзарб ижтимоий масалалар илгари сурилган бўлиб, бунинг замирида халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги ва мамлакат равнақи ётади. Энг муҳими, улар номзодларимиз Сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар билан муштаракдир. Сайловолди ташвиқотида ҳам Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар ана шу сўзларни айтишмоқда.

145-Бодомзор сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Илҳом Сираджев Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари академиясида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Номзод эҳтиёжманд оилаларнинг истеъдодли ва қобилиятли фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун давлат грантлари тизимини яратиш таклифи билан чиқди. Унинг амалга ошириш механизмлари ҳақида атрофлича маълумот берди. Шунингдек, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун «Баркамол авлод» болалар мактабларига тўловларни бекор қилиш лозимлигини таъкидлади.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш