Депутат маҳаллада сайловчилар билан учрашди

 

ЎзХДП Ғаллаорол туман Кенгаши депутати М.Бобоева «Маданият» МФЙда сайловчилар билан учрашиб, аҳолининг таклиф ва муаммоларини ўрганди. Аҳоли томонидан билдирилган таклифлар ва масалалар ёзиб олинди ҳамда тегишли мутасаддилар билан биргаликда амалий ишлар олиб борилиши белгиланди.

Шунингдек, Соғлом авлод учун хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда «Соғлом она – соғлом оила» шиори остида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий маданиятини ошириш мақсадида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун тиббий кўриклар ташкил этилди.

Ташхисларга қараб, уларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш