Халқимизнинг асрий анъаналарини ҳисобга олиб, она соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади, - деган ҳаётбахш қадрият ва олийжаноб ғоя остида Ўзбекистон ХДП Ромитан туман кенгаши раиси Р.Сафаров ва туман Кенгаши депутатлари ташаббуси билан туманнинг кўп тармоқли поликлиникасида тиббий кўрик ташкил этилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги аёллар, болалар ва пенсионерлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. 5 нафар хотин-қизларга ордер, 6 нафарига бепул дори-дармон ва 1 пенсионерга даволаниш йўлланмаси олиб берилди. 6 та маҳалла марказида сайёр маммография ташкил этилган бўлиб, 500 нафар аёллар кўрикдан ўтказилди.
Тадбир давомида депутатларимиз тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан ўз таклифларини бердилар.