Сафларимиз кенгаймоқда
Сафларимиз кенгаймоқда

 

ХДП Ангрен шаҳар кенгаши раиси Ф.Абдурахимова Ёшлар иттифоқи вакиллари билан биргаликда «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этди.

Мақсад ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга жалб қилишдир. «Ўзбекистон - 2030» стратегиясида белгиланган 5 та йўналиш ва 100 та мақсадлар таништирилиб, партия дастури ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир давомида «Ёш сиёсатчи-2024» кўрик танловини ўтказиш масаласи юзасидан ёшлар билан келишиб олинди. Якунда 19 нафар ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш