Аёлларга кўмак
Аёлларга кўмак

 

ЎзХДП Зафаробод туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси амалга оширилди.

“Бўстон” маҳалласида ташкил этилган тадбирда туман Кенгаши депутатлари, ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари, 19-Янги ҳаёт сайлов округи депутати Ж.Қувондиқов, 17-Қутлуғйўл сайлов округи депутати А.Ихтиёров, 16-Боққудуқ сайлов округи депутати Б.Хамроқуловлар “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2024 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтишди.

Хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимоясига оид қабул қилинган қонунлар ва қарорлар ижроси юзасидан депутатлик назоратини ўрнатиш ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида ҳал этиш чоралари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашинди. Лойиҳа доирасида 6 нафар аёлнинг муаммолари ёзиб олиниб, ижобий ҳал қилиниши белгилаб олинди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш