Товар ва хизмат кунда зарур
Товар ва хизмат кунда зарур

 

Аҳоли фаровонлигини ўзида мужассам этадиган энг асосий кўрсаткичлардан бирибу оила бюджетининг ҳажми ва таркибидир. Ушбу кўрсаткич истеъмол бозорининг зарур товар ва ижтимоий хизматлар билан қанчалик тўлдирилгани ҳамда аҳолининг ундан фойдаланиш имкониятлари қай даражада эканлиги билан ўлчанади.

Озиқ-овқат хавфсизлигига, унинг арзон ва етарли эканлигига барқарор ривожланишнинг ажралмас қисми сифатида қаралмоқда.

Шу сабабдан Ўзбекистон Халқ демократик партияси 2019 йилги парламент ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловдан сўнг эҳтиёжманд аҳоли қатламини кундалик зарур товар ва хизматлар билан таъминланиши ғоясини илгари сурган эди.

 

Соғлом озиқ-овқат сиёсати

Товар ва хизматлар истеъмоли ҳаёт даражасини белгилаб берувчи муҳим таркибий қисмдир. Статистик маълумотларга қараганда, аҳоли сонининг муттасил ўсишига қарамасдан, уларнинг реал даромадлари, айниқса, охирги 5-6 йилда катта ўсиш тенденциясини кўрсатмоқда.

Ер шари аҳолисининг тез кўпайиб бораётгани ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконияти чекланаётгани сабабли кўплаб мамлакатларда аҳолини сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш муаммога айланиб бормоқда. Бу аҳолини зарур озиқ-овқат билан таъминлаш ҳамда унинг хавфсизлигига эришиш масалаларига жиддий эътибор қаратишни талаб этди.

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар етиштиришни рағбатлантириш, озиқ-овқат тармоғини барқарор ривожлантириш, чорвачиликни қўллаб-қувватлашга қаратилган 200 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниб, соҳада давлат сиёсатини янгича ёндошувлар асосида юритиш тизими жорий қилинди.

2021 йилда томорқа хўжаликларини юритишни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш учунтоморқа хўжалиги тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Шу билан бирга, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадидаДеҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳам қабул қилинди.

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига аҳолининг ортиб бораётган талабини тўлиқ қондириш, нархлар ошиб кетиши ва аҳоли реал даромадлари пасайишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 октябрдаги “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Қарорга мувофиқ, божхона божидан озод қилинадиган бир қатор маҳсулотлар рўйхати тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралда “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармон биланЎзбекистон Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом озиқланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси тасдиқланди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг стратегик мақсадимамлакат аҳолисини етарли ҳажмда хавфсиз, сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда ҳозирги ва истиқболдаги истеъмол эҳтиёжлари, рацион меъёрлари даражасида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом овқатланишни тарғиб қилишдан иборат.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 1 апрелда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 1 апрелдан бошлаб, мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 10 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмай, тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланмайдиган тизим жорий қилинди.

2026 йил 1 январга қадар маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб, фақат маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга сотиш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди.

 

Озиқ-овқат саноати ривожланса...

Бутун дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг сифатли мева-сабзавотларга бўлган талабини қондириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда бу борадаги ишлар тизимли йўлга қўйилган. Натижада йилига 20 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилмоқда.

Республикада озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, соҳага инвестиция маблағларини жалб қилиш ва экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 6,1 млрд. доллардан ошди.

Шунингдек, охирги уч йилда импорт ўрнини босувчи 75 турдаги 289,9 млн. доллар миқдоридаги озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланиб, импорт ҳажми 7,4 фоизга камайди. Республикада озиқ-овқат саноати улуши 14 фоиздан 16,6 фоизга етди.

Натижада Ўзбекистон БМтнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаМинг йиллик ривожланиш мақсадларига эришгани учун махсус мукофотига сазовор бўлган дунёдаги 14 та давлат орасида эътироф этилди.

 

Товар ва хизматлар мақбуллиги

Бозор иқтисодиёти даврида товар ва хизматлар нархларини назорат қилиш бироз мушкул. Шунга қарамай, нарх ва тарифлар устидан давлат ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Қанчалар қийин бўлмасин, томонлар масъулиятини ошириш, меъёрни сақлаш борасида қатъий назорат ўрнатилмоқда.

Озиқ-овқат таъминоти аҳоли фаровонлигида ва инфляцияни жиловлашда муҳим омиллардан бири. Шу боис савдо нуқталари, бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, хусусан, нон ва нон маҳсулотлари баҳосини сунъий ошириб юбормаслик бўйича тезкор чоралар кўриб борилмоқда.

Натижада аҳолини арзон ва сифатли ижтимоий муҳим маҳсулотлар билан таъминлаш учун деҳқон ва фермерларга кўмаклашиш ҳамда уларнинг манфаатдорлигини оширишга асослангандаладан дастурхонга механизми йўлга қўйилди.

Ички истеъмол бозорини қиш-баҳор мавсумида барқарор таъминлаш мақсадида мева-сабзавот маҳсулотларини захирага ғамлаш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар эҳтиёжини таъминлаш бўйича давлат буюртмаси тизими жорий қилинди.

Республикамиздаги барча деҳқон бозорларининг кириш ва аҳоли гавжум бўлган жойларида бирламчи эҳтиёждаги 27 турдаги товарларни сотиш бўйича қарийб 2 900 та арзонлаштирилган махсус раста ва савдо нуқталари ташкил қилинди.

Кейинги йилларда озуқабоп маҳсулотлар етиштиришга 200 минг гектар ер ажратилгани ҳамда 500 минг гектар қўшимча ерлар фойдаланишга киритилгани ички бозорда нарх-навони барқарор сақлашга хизмат қилаяпти.

Президентнинг 2023 йилдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 январгача 35 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига импорт божлари ноль ставкада белгилан эди.

Натижада божхона имтиёзлари асосида импорт қилинган 36 турдаги товарларнинг 24 тури бўйича улгуржи нархларнинг пасайиши кузатилди.

Бундан ташқари, 2023 йилнинг 1 майидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган аҳолининг мол, қўй ва парранда гўшти, тухум, ўсимлик ёғи, ун, шакар, дори воситалари ва тиббий хизматлар учун қилган харажатларига қўшилган қиймат солиғи қайтарилиши тизими жорий қилинди. Натижада 2 миллиондан ортиқ оилага енгиллик яратилди.

Бу ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли манфаатлари учун айни муддао бўлди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2023 йил 15 октябрдан бошлаб «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати тасдиқланди.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳар ойда 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва 4 турдаги гигиена товарлари билан бепул таъминланиши йўлга қўйилгани ҳам партиямиз ғояларига ҳамоҳангдир.

2024 йил 1 майдан реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилди.

2024 йил 1 мартдан ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, мустақил ҳаракатланиш ва мўлжал олиш имконияти чекланган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ходимлар ассистентларининг соатбайасосда ҳафтанинг барча кунлари хизмат кўрсатиши учун мослашувчан иш тартиби жорий этилди.

Юқоридагилардан кўриниб турибди-ки, мамлакатимизда товар ва хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида кўп ишлар амалга оширилмоқда. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ва экспорт салоҳиятини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди, десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси давлат халқ олдида доим масъул бўлишини, эҳтиёжманд аҳоли қатламининг кундалик зарур товар ва хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишини, жамиятда ижтимоий тенглик ва барқарорлик бардавом бўлишини устувор мақсад, деб билади.

 

Аброр ҚУРБОНОВ,

ЎзХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи.

«Ўзбекистон овози», 1.05.2023, №18

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019 Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Сайлов
← Рўйхатга қайтиш