Депутат ва ёшлар учрашуви (видео)

 

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан Алфраганус университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари У.Ўрозбоев ва Д.Мамажанова иштирокида «Депутат ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди.

Мулоқот давомида «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш» йилида амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳамда партиянинг сайловолди дастурида ёшларга доир мақсадларни амалга ошириш борасидаги таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Депутатлар томонидан ёшларга сайлов қонунчилиги, сиёсий партияларнинг жамиятимиздаги ўрни, ёшлар парламентининг мақсад ва вазифалари, қолаверса, бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятларга тўхталиб ўтилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш