Хотира абадий – қадр муқаддас

 

Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз туман кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ фаоллар билан биргаликда “Обод маҳалла” фуқаролар йиғинида яшовчи 2-жаҳон уруши қатнашчиси Сайдулло Жабборов хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олинди.

Сайдулло Жабборов 2-Жаҳон уруши фахрийси. Узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги тизимида самарали меҳнат қилган, вилоят миқёсидаги раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Отахон ташриф буюрган меҳмонларга уруш даҳшатларини, у кунларнинг ўчмас доғлари ҳақида сўз юритаркан, бугунги тинчлик-осойишталикни қадрлаш, келажакка интилиш, шукроналик ҳисси билан яшаш зарур экани хусусида гапирди.

Тадбирда туман маданият бўлими бахшиси Элдор Турсуновнинг ширали овози барчага хуш кайфият бағишлади.

 

 

 

 

Теглар

Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш