Танқидий-таҳлил самарадорлик омилидир
Танқидий-таҳлил самарадорлик омилидир

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов Хоразм вилоятида бўлиб, партия фаоллари билан учрашув ўтказди. Партия етакчиси дастлаб долзарб ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаоллик ва масъулиятни кучайтириш масалаларида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг партиянинг туман, шаҳар кенгашлари раислари, фаоллари билан ижтимоий-сиёсий йўналишдаги ўзгаришлар, муҳим вазифалар ҳамда уларнинг ижроси юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда, шунингдек, партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, қонунлар ижросини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлардаги сусткашликка йўл қўйилаётган ҳолатлар танқидий таҳлил қилинди. Партияга ва унинг депутатларига нисбатан одамларнинг ишончини ошириш, аъзолар, тарафдорларни кўпайтириш, кучли, ташаббускор ва фаол ёшлар сафини кенгайтириш учун қандай амалий чоралар зарурлиги хусусида таклифлар ўртага ташланди.

Партия етакчиси иштирокчиларга қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда уларнинг юртдошларимиз ҳаётидаги аҳамиятига қаратилган тарғибот тадбирларини кучайтириш, партия фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни алоҳида қайд этди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш