Фаоллар беллашуви
Фаоллар беллашуви

 

ЎзХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши томонидан Чирчиқ давлат Педагогика Университетида "Ёш сиёсатчи" кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Партиямизнинг Сайловолди дастури ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йили Давлат дастурида белгилаб берилган энг устувор вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакатимиз равнақи, юксалишида, жамиятимизда ёшларнинг муносиб ўринни эгаллашига эриши мақсадида ташкил этилган мазкур кўрик-танловда партиямизнинг фаол ёшларидан 5 нафари иштирок этди. Улар ўзларининг интеллектуал салоҳияти, иқтидори, билимларини намойиш этиб беллашдилар.

Фахрли 1-ўринни Тиббиёт коллежи ёшлар етакчиси Хуршида Муртозаева, 2-ўринни Академик лицей ўқувчиси Диёрбек Жовлиев, 3-ўринни касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Сабина Шоюсупова эгаллади.

Ғолибларга партиямиз томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш