Жамият – ислоҳотлар ташаббускори
Жамият – ислоҳотлар ташаббускори

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Д.Мамажонова иштирокида Фарғона туман тиббиёт бирлашмасида учрашув ўтказилди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси, “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойили асосида “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” шиори остида ўтган давра суҳбатида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Шунингдек, депутат Д. Мамажонова Давлат санитария ва эпидемиология марказида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” амалга ошириш бўйича Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар юзасидан маъруза қилди. Ёшларга берилаётган эътибор ва улар учун яратилаётган шароитлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шундан сўнг бир гуруҳ фахрийлар иштирокида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Турсун Али полвон Мамажонов хонадонига ташриф буюрилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш