Фарзанд – оила чироғи
Фарзанд – оила чироғи

 

Соғлом фарзанд оила мустаҳкамлиги ва бардавомлиги, жамият мустаҳкамлиги ва маънавий етуклигининг гаровидир. Чунки давлатнинг тараққий этиши – биринчи навбатда билимли, халқ, миллат, ватан тақдири учун жонини тика оладиган инсонлар қўлида. Бундай инсонлар қаторида бўлиш учун инсон энг аввало ҳар томонлама соғлом бўлиши зарурдир.

Кейинги йилларида соғлом фарзандларнинг дунёга келиши, уларнинг соғлом турмуш тарзида улғайиши ва камол топиши, билимли бўлиши ҳукуматимизнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида “Биргаликда онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашамиз” шиори остида Республика болалар онкология, гематология ва клиник иммунология марказида хайрия акцияси ўтказилди.

Унда партиямизнинг Марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар кенгаши ходимлари билан бирга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари, партия фаоллари, талабалар ҳамда “Medical Clowns” кўнгиллилар жамоасининг вакиллари фаол қатнашди.

Дастлаб, онкологик ва гемотологик касалликларга чалинган болалар учун Донорлик акцияси ташкил этди ва унда партиянинг 50 дан зиён кўнгилли фаоллари қон топширди. Амалий ёрдамдан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари, партия Марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар кенгаши масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари марказга кириб, бу ерда даволанаётган болажонлар ҳолидан ҳабар олишди. Яқиндан суҳбатлашишди.

Бугун юртимизда ўғил-қизларимизнинг соғлом униб-ўсишлари, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етишлари йўлидаги саъй-ҳаракатлар устувор аҳамиятга эга. Ҳар биримиз бу ёруғ оламда умргузаронлик қилар эканмиз, ҳаётимиз давомини фарзандларимиз иқболида кўрамиз. Уларга муносиб исм танлаймиз, яхши устозлар қўлига топширамиз ва дилбандларимизнинг бахту камолини кўриш орзуси билан яшаймиз. Болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат чоғида ҳаёт курашдан иборатлиги, улкан орзулар қилиш ва унга етишишда ортга чекинмаслик, фақат олдинга қадам ташлаш муҳимлигига эътибор қаратилиб, фарзандлар соғлом улғайиши учун давлатимиз томонидан амалга оширилаётган имконият ва шароитлар хусусида, сўзлаб берилди.

Жумладан ХДП ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимоя тамойилларига асосланган ғоялари орқали мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир инсоннинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминлашда катта ҳисса қўшиб келаётгани таъкидланди.

Мулоқот сўнггида партиямиз томонидан болажонларга ўқув қуроллари, гигеник воситалар топширилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш