Болаларга беринг дунёни
Болаларга беринг дунёни

 

Жиззах шаҳар бўлимига қарашли 13-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болажонлар иштирокида “Хайр боғча – салом мактаб” ҳамда 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда болажонлар иштирокида қизиқарли чиқишлар ва шеърлар ўқилиб, мусиқий дастурлар ҳам намойиш этилди. Йил давомида болажонларга сифатли таълим беришда ташаббускорлик кўрсатган таълим муассасаси ходимларига маъмурият томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Шунингдек, Зарбдор туман Кенгаши депутати Н.Алламуратова ҳамда ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши масъул ходими Д.Турғуновалар томонидан болажонларга янги ўқув йилига қадам қўйишлари муносабати билан китоблар тақдим этилди.

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш