Тенг ҳуқуқ – тенг имкониятлар
Тенг ҳуқуқ – тенг имкониятлар

 

Ўзбекистон ХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н.Рахманбердиева томонидан Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Чирчиқ шаҳар бўлимида ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётига интеграция жараёнидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида "Тенг ҳуқуқ – тенг имкониятлар" лойиҳаси асосида Ногиронлар жамияти раиси Ш.Ибрагимова ва ушбу жамғарма аъзолари билан учрашди.

Тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ногиронлиги бор шахслар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Мулоқот самимий, сермазмун, эркин тарзда ўтди. Якунда 4 нафар иштирокчи партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш