Шаҳрисабз аёллари учун тиббий кўрик
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 133-Шаҳрисабз сайлов округидан сайланган депутат Дилором Имомова ташаббуси билан округда яшовчи 33 нафар хотин-қизлар Қарши шаҳридаги вилоят Онкология диспансери хамда вилоят Кўп тармоқли шифохона поликникасидаги замонавий тиббий аппаратлар ёрдамида кўрикдан ўтказилди.
Хотин-қизларга малакали тиббиёт ходимлари томонидан соғлиқларни яхшилаш борасида тавсиялар берилди. Депутат Д.Имомова хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида ҳамда имтиёзлар бўйича тушунчалар берди. Сайловчилар Қарши шаҳрида олиб борилаётган ободончилик,қўрилиш ва бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишишди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати