Мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилади
Мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилади

 

Шу кунларда Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Ҳасанова масъул идоралар вакиллари ҳамроҳлигида Узун туманидаги бир қатор ташкилот ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда таълим муассасаларида учрашувлар ўтказмоқда.

Мулоқот чоғида қуйи палата томонидан яқинда қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, яқинда парламентда қабул қилинган ва Президент томонидан имзоланиши кутилаётган ўзбошимчалик билан эгалланган ерларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид қонун билан жорий этиладиган енгилликлар ҳақида аҳолига кенг тушунчалар берилди.

Тумандаги 14- ва 18-мактабгача таълим муассасаларида ҳамда Халқ қабулхонасида, “Қарашиқ” ва “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган йиғилишларда аҳоли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг ҳуқуқий асосини янада такомиллаштириш бўйича рўёбга чиқарилаётга ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Мулоқот давомида фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланди. Жумладан, 14-МТМ ходими Кумуш Азаматова боғча ходимларининг меҳнат таътили билан боғлиқ масалани кўтарди. 18-МТМ мудираси Гулдаста Турдиева давлатимиз томонидан қуриб берилган болалар боғчаси биносининг ҳозиргача кадастр ҳужжати йўқлигини ва ушбу масалада ёрдам кўрсатилишини сўради.

Депутат аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда ҳал этиш чоралари кўрилишини маълум қилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш