Аҳоли билан самарали мулоқот
Аҳоли билан самарали мулоқот

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова Жиззах вилоятининг Арнасой ҳамда Фориш туманларида аҳоли билан мулоқотлар ўтказди. Дастлабки мулоқот Арнасой туман ҳокими Одил Мусанов билан бўлиб, унда бугунги кунда туманда аҳоли фаровонлигини таъминлаш, шунингдек бу борада қабул қилинаётган Қонунлар, мамлакатимиз Президенти томонидан имзоланаётган Фармон ва Қарорларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан суҳбатлашилди.

Туман ҳокими О.Мусановнинг берган ахборотларга кўра, ўтган жуда қисқа вақт давомида ҳудудда анча-мунча ишлар амалга оширилган. Туман ҳокими булар ҳақида бирма-бир тўхталиб ўтар экан, бундай яхши хабарлар ҳақида эшитиб, янги режалар, чора-тадбирлар билан бирма-бир танишар экан З. Акрамова агар зарур бўлса, ваколати доирасида қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Шундан сўнг ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий масалаларда олиб борилган ишлар билан танишиш, аҳолини қийнаётган муаммолар, улар томонидан тушаётган таклифлар, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг халқ билан ҳамкорлигини ўрганиш мақсадида маҳаллалар идоралари, аҳоли хонадонларида бўлинди.

Шунингдек, туман Ахборот кутубхона марказида бўлиб ўтган учрашувда маҳаллалар фаоллари, партия вакиллари томонидан юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган Қонун ва қарорларнинг мазмун моҳиятини аҳолига етказиш, ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни жойига чиққан холда ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш масалалари муҳокама этилиб, маҳалла фаоллари орқали аҳолидан ЎзХДПнинг сайлов олди дастурига таклифлари ҳам қабул қилинди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш