Таклифлар таҳлил қилинди
Таклифлар таҳлил қилинди

 

Партия фаоллари ва ёшлар мана шу қонун лойиҳаларини етказиш, партия позициясидан келиб чиқиб таклифларни шакллантириш учун жойларда доимий равишда учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Ўзбекистон ХДП Шуманай туман кенгаши раиси Б.Сагатов томонидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирокида ана шундай тадбирнинг навбатдаги ташкил этилди.

Хусусан, партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб қонунчиликни такомиллаштиришга оид берилаётган таклифлар ҳақида сўз борди.

«Муҳокама, таҳлил ва таклиф» мавзусида ўтказилган тадбирда туман кенгаши раиси томонидан партиянинг дастури, сайловолди дастурига доир маълумотлар хусусида ҳам сўз юритилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлашга, уни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишга қаратилган самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга маъмурий ислоҳотлар доирасида бир қатор республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзгартирилишини ҳисобга олган ҳолда ва бандлик соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш учун қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Тадбирда ушбу фикрлар таъкидланар экан, «республика-вилоят-туман-маҳалла» тамойилига асосан тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш ҳақида фикр алмашилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш