“Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси
Ўзбекистон ХДП Ромитан туман кенгаши раиси Р.Сафаров ташаббуси билан фаол ёшлар иштирокида "Сафимиздаги ёшлар" лойиҳаси асосида учрашув ташкил этилди.
Сўзга чиққан ЎзХДПнинг фаол депутатларидан бири М.Жумаева партиянинг сайловолди дастурлари ҳақида тушунча берди. Биргаликда сайлов жараёнларида ҳам партия сафида фаол бўлиш лозимлигини таъкидлади.
Мулоқот самимий руҳда ўтди. Фаол ёшлардан 18 нафари партия сафига қабул қилинди.