«Депутат ва ёшлар» форуми
«Депутат ва ёшлар» форуми

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ташаббуси билан Хўжайли туманида депутатлар ва ёшлар мулоқотини ташкил қилиш, ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб этиш, уларнинг муҳим ташаббус ва таклифларини олиш, ёшларнинг сиёсий кўникмаларини ривожлантириш, партия сафига ва тизимига жалб қилиш мақсадида «Депутат ва ёшлар» форуми ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракция аъзолари, Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, партиянинг «Ёшлар қаноти» фаоллари, Қорақалпоғистон Республика, Хўжайли туман партия кенгаши масъуллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Форумни Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов кириш сўзи билан очди ва бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, ёшларга ўз ташаббусларини рўёбга чиқаришлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида ва партиянинг ёшлар билан ишлаш борасидаги фаолиятига тўхтаб ўтди.

Мулоқотда сўз олган ёшлар партия сайловолди дастурида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ғоялари, таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Тадбир давомида партия сафига янгидан қабул қилинган ёшларга партия аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш