Шаҳрисабздаги сайловчилар билан учрашув: электр таъминотидаги узилишлар, йўллардаги носозлик, газ таъминотидаги муаммолар...

Ўтган ҳафтада 133-Шаҳрисабз сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дилором Имомова Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида бўлди. Айниқса Халқ депатлари Шаҳрисабз шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари билан ўтказилган учрашув шу куннинг долзарб мавзуларига бағишланди. Жумладан, Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатнмасидан келиб чиқадиган вазифалар, доимий комиссиялар фаолияти ҳақида сўз бориб, Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликни жонлантириш, мурожаатларни ўз вақтида ечимини топиш мақсадида “Йўл харитаси” тузиб олинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Д.Имомова жойларда сайловчилар билан учрашиб, “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурида белгиланган асосий вазифалар, бу борада партия фракцияси томонидан олиб борилаётган ишлар, “Аҳоли билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара” мавзусида ўтказилаётган очиқ мулоқотларнинг самараси билан сайловчиларни таништирди. Учрашув доирасида “Доимо эътиборимдасиз!” шиори остида ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларни тиббий кўрикдан кўрикдан ўтказиш акцияси ташкил этилди. Тиббий кўрик хулосасига кўра касаллик аниқланган хотин-қизларни бепул дори-дармон билан таъминлаш ва даволанишларига кўмак берилишига келишиб олинди.

Шаҳрисабз шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари Ш.Тоғаева, Д.Ёров, Л.Мамадиёровлар билан тумандаги “ Аёллар мурувват уйи”га ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Д.Имомованинг ташаббуси билан “Аёллар мурувват уйи” ҳудидига ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди ва “Депутат боғи” ташкил этилди. Айниқса, Президентнинг Халқ қабулхонасида кечган учрашув ва сайёр қабул жараёнида мурожаатлар ўрганилди, уларга ечим изланди.

Сайёр қабулда Заргарлик МФЙ Кўркам кўчасида яшовчи Б.Имомов, Янги ҳаёт МФЙда яшовчи Ж.Пўлатов, Қўшқанот МФЙ Водариғ қишлоғида яшовчи Д.Норбобоеваларнинг мурожаатлари жойида ўрганилиб, улар ҳал этилди.

Туманнинг Оммағон қишлоғида яшовчи фуқароларнинг электр таъминотидаги узилишлар, йўллардаги носозлик, газ таъминотидаги муаммолар, муҳандислик-коммуникация тизимларидаги муаммолари мутасадди раҳбарлар билан жойида ўрганилиб, ечими борасида келишиб олинди. Саид Ваққос ота зиёратгоҳи ҳудуди обонлаштирилиб, умумхалқ ҳашари кунлари кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкамламзорлаштириш ишлари бажарилиши Д.Имомова бошчилигида кенг тус олди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар бўлими бошлиғи Шаҳло Раҳмонова билан жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини жонлантириш, янги ташкил этилган вазирликнинг олдида турган долзарб вазифалар, фуқароларнинг муаммоларини ўрганишнинг яхлик ва таъсирча тизимини амалиётда қўллаш ҳамда ижросини таъминлаш юзасидан атрофлича мулоқот олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Имомова республика миқёсида ечими ўрганиладиган муаммоларни парламент наоратига олганлигини таъкидлади.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш