Жаҳон тажрибасидан маълумки, сиёсий партиялар ўртасидаги соғлом ва кучли рақобат, муайян қатламлар манфаатларини ҳимоя қилишда уларнинг мақбул таклифлари, ишлаб чиққан дастурлари нафақат партиянинг, балки мамлакатнинг келажагини белгилашда ҳам катта аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон ХДП Пешку туман кенгаши раиси С.Жаманчаева ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга кенг жалб қилиш ҳамда ёшларга оид қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида учрашув ўтказди.
Унда партия позициясидан келиб чиқиб таклифларни шакллантириш, аҳолининг сайлов жараёнларидаги фаоллигини ошириш, янги сайлов тизими бўйича батафсил тушунчалар берилди.
Тадбир сўнггида ёшлар ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, ўз хоҳишларига биноан партия сафига қабул қилинди.