Депутатликка номзодларга керакли тавсиялар берилди
Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги Нефт ва газ саноати техникумида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига депутатликка кўрсатилган номзодларга тавсиялар бериш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ш.Т.Рахмонов, З.Т.Шадиева, З.А.Акрамова ҳамда партиянинг вилоят кенгаши раиси З.Н.Тўйевалар иштирокида ўтган семинарда янги сайлов тизими, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳамда сайлов кампанияси давридаги ташвиқот ишлари юзасидан маълумотлар берилди.