Қорақалпоғистонликлар партия ғояларини маъқулламоқда

 

Шу кунларда сайловолди тарғибот тадбирлари қизғин паллага кирмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари, волонтёрлик гуруҳлари ҳам фаол тарғибот тадбирларини олиб бормоқда. Нукус шаҳридаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бўлиб ўтган мулоқотда партиянинг янги Сайловолди дастури, номзодлар сайловчиларга таништирилди.

Таъкидланганидек, мамлакатни ҳар томонлама тараққий эттириш, халқ фаровонлигига эришиш, давлат бошқаруви самарадорлигини оширишда сайловлар фундаментал аҳамият касб этади. Ўзбекистон Халқ демократик партияси узоқ йиллик тажрибага эга бўлиб, юртимизда ўтказилган барча сайловларда муваффақиятли иштирок этиб келган.

Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда партиянинг Сайловолди дастуридаги энг муҳим йўналиш, халқ манфаатлари нуқтаи-назаридан ишлаб чиқилган ғоя ва таклифлар йиғилганларга тушунтириб берилди. Дастурда давлат ва жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритишга қаратилган 15 қадамни ўзида мужассам этган 100 га яқин таклиф ва ташаббуслар илгари сурилмоқда. Табиийки, партия бош мақсадидан келиб чиққан ҳолда доимгидек, ижтимоий йўналишга, ижтимоий соҳадаги муаммолар ечимига асосий урғуни берган.

Масалан, собиқ жамоа хўжалиги ва ширкат хўжалигида меҳнат фаолиятини юритган фуқароларнинг меҳнат фаолиятлари даврларини тўлиқ йил сифатида инобатга олиш ҳақидаги ташаббуслар ижтимоий тенглик тамойилларига тўла мос келади.

Учрашувда сайловчилар ҳам фаол иштирок этиб ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш