Сайловолди дастури, номзодлар сайловчиларга таништирилмоқда

 

ЎзХДПнинг Жиззах вилоят кенгаши томонидан Дўстлик туманидаги Тиббиёт техникумида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига қўйилган номзод М.Ўразалиева иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда номзод М.Ўразалиева, партиянинг вилоят кенгаши ўринбосари М.Бабаева ҳамда туман раиси С.Ашуровлар томонидан партиянинг янги Сайловолди дастури, номзодлар сайловчиларга таништирилди.

Таъкидланганидек, мамлакатни ҳар томонлама тараққий эттириш, халқ фаровонлигига эришиш, давлат бошқаруви самарадорлигини оширишда сайловлар фундаментал аҳамият касб этади. Ўзбекистон Халқ демократик партияси узоқ йиллик тажрибага эга бўлиб, юртимизда ўтказилган барча сайловларда муваффақиятли иштирок этиб келган.

Самимий мулоқотда қатнашчилар сайловда фаол бўлишга, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва номзодларига овоз беришга чақирилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш