Биринчи овоз мен учун фахр!
Ўзбекистон ХДП Бухоро вилояти кенгаши томонидан Бухоро давлат педагогика институтида биринчи марта овоз берувчи ёш сайловчилар иштирокида тадбир ўтказди.
Талабаларга сайлов жараёнида фуқаролар ўз ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланиши учун барча шароитлар яратилгани, тенглик, ошкоралик ва адолатлилик тамойилларига қатъий амал қилинишига эътибор қаратилиши таъкидланди. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодларимиз йиғилганларга партия сайловолди дастуридаги асосий жиҳатларни оддий, халқчил тилда гапириб бердилар.
Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, якунда партия ва унинг номзодларини қўллаб-қувватлаб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.