Халқ демократик партияси ва номзодларига овоз беринг

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Андижон кенгаши томонидан Машинасозлик институти мажлислар залида сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди. “Биргаликда ижтимоий давлат сари” шиорини ўзида мужассам этган партия мақсадлари аниқ вазифалар рўёбига қаратилгани билан аҳамиятли эканлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига кўрсатилган номзод М. Зайлобидинов, Вилоят кенгашига кўрсатилган номзод М.Султонова, Б.Қурбонов ҳамда шаҳар кенгашига кўрсатилган номзод М.Жалолов ва бошқа номзодлар, профессор-ўқитувчилар, талаба ёшлар иштирок этди.

Тарғибот тадбири жараёнида сайловчилар сиёсий жараёнларда фаол бўлиш ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва номзодларига овоз беришга чақирилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш