Партия ва унинг номзодларига овоз беришга чақирилди
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Балиқчи туман кенгаши томонидан Ибн Сино номли Балиқчи тиббиёт техникум мажлислар залида сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Мулоқотда партия мақсадлари аниқ вазифалар рўёбига, хусусан ижтимоий тенглик, ижтимоий адолат тамойилларига қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлиги ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, тарғибот тадбири давомида сайловчиларга сайлов жараёнларининг муҳимлиги, демократик давлатни барпо этишда аҳоли, айниқса, ёшларнинг фаол бўлиши муҳим эканлиги таъкидланди.