Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Тошкент вилояти фаоллари бошланғич партия ташкилотлари, волонтёрлик гуруҳлари томонидан Янгийўл шаҳрида тарғибот тадбири ўтказилди. Сайловчилар билан бўлиб ўтган мулоқотда партиянинг янги Сайловолди дастури, номзодлар таништирилди.
Учрашувда номзодлар ўзларининг ижтимоий адолат, ижтимоий тенглик тамойиллари асосида ишлаб чиққан сайловолди дастурлари билан йиғилганларни таништирди. Шу билан бирга учрашувда, сайловчилардан сайловда фаол бўлишга ҳамда Халқ демократик партияси номзодларига овоз беришга чақирилди.
Шундан сўнг тарғибот гуруҳи вакиллари ва номзодлар "Олтинобод" МФЙда яшовчи ногиронлиги бўлган Гулнора Ўринбоева ҳамда Турнияз опа Турдиева хонадонларига ташриф буюриб, партиямиздан кўрсатилган номзодлар, партиянинг Сайловолди дастури ҳақида тушунтириб беришди.