Ҳар бир инсон фаровонлиги учун!
Термиз давлат университети фаоллар залида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан депутатликка кўрсатилган номзодлар Мавжуда Ҳасанова ҳамда Шаҳноза Нормуродовалар сайловчилар билан учрашди.
Тадбирда партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилиб, давлат ва жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритишга оид кўплаб таклиф ва ташаббуслар илгари сурилгани тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди. Партия ўз дастурий мақсадларга эришиш йўлида кейинги беш йиллик учун 10 та йўналиш 15 та стратегик қадамдан иборат устувор вазифалар белгилаб олингани таъкидланди.
Шунингдек, юртдошларимизни сайловларда фаол иштирок этишга чақирилди.