Ҳар бир инсон фаровонлиги учун!

 

Жарқўрғон туманидаги Ихтисослаштирилган мактаб интернати ҳовлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Мавжуда Ҳасанованинг сайловчилар билан учрашуви ташкил этилди.

Унда барча номзодлар, нуронийлар, партиянинг бошланғич ташкилотлари вакиллари ва аъзолари, маҳалла фаоллари, партияга хайрихоҳ ёшлар, хотин-қизлар ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда номзод томонидан партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилиб, давлат ва жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритишга оид кўплаб таклиф ва ташаббуслар илгари сурилгани тўғрисида батафсил маълумот берилди. Таъкидланганидек, партиянинг мақсади – ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат тамойиллари асосида муносиб яшаш шароитини яратиш.

Учрашув савол жавобларга бой тарзда ўтди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш