Ҳар бир инсон фаровонлиги учун овоз беринг!
ЎзХДПдан Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Кулбекова Насиба Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми биносида сайловчилар билан учрашди.
Мулоқотда партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилиб, давлат ва жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритишга оид кўплаб таклиф ва ташаббуслар илгари сурилгани тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.
Партия ўз дастурий мақсадларга эришиш йўлида кейинги беш йиллик учун 10 та йўналиш 15 та стратегик қадамдан иборат устувор вазифалар белгилаб олингани таъкидланди.