Ҳар бир инсон фаровонлиги учун!

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Халқ депутатлари Бухоро туман Кенгаши депутатлигига номзод Ҳакимов Одил Толибович томонидан Бухоро тумани 21-Дўстлик сайлов округида сайловчилар билан учрашув ўтказилди.

Мулоқотда сайловчиларга Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастуридан ўрин олган ижтимоий ҳимояни кучайтириш, пенсия тизимига ўзгартиришлар киритиш, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш билан боғлиқ таклиф ва ташаббуслар мазмун-моҳияти аниқ мисоллар билан сўзлаб берилди.

Партия ғоялари ва номзодларига овоз беришга чақирилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш