Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши масъуллари Б.Қурбонов ва Ё.Мўминовалар Андижон давлат тиббиёт институтида тарғибот учрашувини ташкил этди. Мулоқотда ёшларга партиямиз Сайловолди дастурида кўзда тутилган мақсад ва ғоялар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.
Жумладан, касалликни барвақт аниқлаш орқали унинг салбий оқибатларини юмшатишга эришиш мақсадида аҳолини скрининг қилиш кўламини кенгайтириш чораларини кўриш, соғлом қариш бўйича стратегияни илгари суриш орқали барча соҳаларда кекса одамларнинг фаол иштирокини рағбатлантириш, соғлиқ учун зарарли маҳсулот гуруҳларига солиқ юкини ошириш ва шу орқали соғлиқни сақлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш интенсивлигини ошириш каби таклиф ва ташаббуслар ҳақида сўз юритилди.
ХДПга ва унинг номзодларига овоз беришга чақирилди.