Ўзбекистон Халқ демократик партиясига овоз беринг!

 

Шароф Рашидов туманидаги "Ровот" МФЙдаги 36-сонли умумтаълим мактабида ЎзХДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзод Феруза Қулиева, Нуриддин Холматов ҳамда вилоят Кенгаши депутатлигига номзодлар сайловчилар билан учрашди.

Тадбирда партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилиб, давлат ва жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритишга оид кўплаб таклиф ва ташаббуслар илгари сурилгани тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш