Ҳар бир инсон фаровонлиги учун!

 

Қумқўрғон туман “Нурли диёр” маҳалласи ҳудудида жойлашган 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Ражабова Наталя Базаровнанинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқотда номзод томонидан партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилиб, ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат тамойиллари асосида муносиб яшаш шароитини яратиш, ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи билан таъминлаш бўйича самарали сиёсатни амалга ошириш юзасидан таклиф қилинаётган ғоя ва ташаббуслар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Иштирокчилар жорий йил 27 октябрда ўтказиладиган сайловларда Ўзбекистон Халқ демократик партиясига ва унинг номзодларига овоз беришга чақирилди.

Тадбир якунида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш