Халқ демократик партияси пенсия ёшини ўзгартирмаслик тафдори

 

Шу кунларда Халқ демократик партиясининг Қашқадарё вилояти Кенгаши, хайрихоҳлари ва фаоллари томонидан ҳам сайловчилар билан кўплаб юзма-юз учрашувлар ўтказилмоқда.

Самимий ва кўтаринки руҳда ўтаётган мулоқотларда партия Сайловолди дастуридан ўрин олган ғоя ва ташаббусларнинг мазмуни, улар нимага хизмат қилиши содда ва равон тилда тушунтирилмоқда.

Сайловолди дастурида 15 қадамни ўз ичига олган 150 дан ортиқ янги ғоя ва ташаббуслар илгари сурилаётгани ҳақида айтилиб, энг муҳимлари ҳақида кенгроқ маълумотлар бериляпти.

Халқ демократик партияси пенсия ёшини ўзгартирмаслик тафдори бўлиб, давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш, пенсия ва ижтимоий нафақалар инсоннинг ҳаётий эҳтиёжларига етарли бўлиши учун интилмоқда.

Шунингдек, партия ҳар бир шахснинг Конституция билан кафолатланган ижтимоий ҳуқуқларини самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ижтимоий кодексни қабул қилишга эришмоқчидир. Бу ҳужжат ижтимоий соҳадаги қонунчиликни ягона тизимга келтиришга хизмат қилади ҳамда ижтимоий ёрдам ва нафақаларнинг янада адолатли тақсимланишига, жамиятда барқарорликни мустаҳкамлаш учун асос бўлади.

Бундан ташқари, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш учун ҳам устувор вазифалар белгилаб олинган бўлиб, уларда тиббий суғуртани жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида “Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш, вилоятларнинг кўп тармоқли тиббиёт ва тиббий диагностика, болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларини замонавий тиббиёт техникаси ва технологиялари ҳамда тегишли мутахассислар билан таъминлаш бўйича дастур қабул қилиш кўзда тутилган.

Учрашувларда сайловчилар ҳам фаол қатнашиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришяпти. Айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами манфаатларига хизмат қиладиган ташаббуслар маъқул келганини, шунингдек, одил судловни таъминлашга қаратилган ҳакамлар ҳайъати институти ва вилоят, туман (шаҳар) судлари раисларини ротация қилиш амалиётини жорий этиш ташаббуслари судлар фаолиятидаги одилликка хизмат қилиши ҳақидаги фикрларни қўллашмоқда.

Мулоқотлар давомида сайлов тизимидаги янгиликлар, Халқ демократик партияси фаолияти юзасидан ҳам савол-жавоблар бўлмоқда. Фуқароларга сайловларнинг мамлакат равнақи йўлидаги аҳамияти, демократик жамият қуришдаги ўрни ва ҳар биримизнинг ҳаётимизга таъсири ҳақида тушунтирилиб, Халқ демократик партиясига, унинг номзодларига овоз беришга чақирилмоқда.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш