ХДП номзодлари маҳаллаларда

 

Сайлов кампаниясининг сўнгги кунлари. Жойларда номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари максимал даражада кўпроқ сайловчилар билан учрашишга, кенг аҳоли қатламини қамраб олишга бор куч ва имкониятларини сафарбар этмоқда.

Хусусан, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлигига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Феруза Мустафаева Нишон тумани 9-сонли оилавий поликлиникада, 31-умумтаълим мактабида учрашув ўтказди. Шунингдек, “Пахтазор”, “Гулзор” маҳаллалари аҳолиси билан мулоқот ўтказди.

Тадбир давомида номзод партиянинг сайловолди дастурида белгиланган ижтимоий ҳимоя, ижтимоий тенглик ва ижтимоий адолат тамойилларини юзага чиқариш юзасидан белгиланган устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, барчани сайловда фаол иштирок этиб, Ўзбекистон ХДП ва унинг номзодларга овоз беришга чакирилди. Йиғилганларга тарғибот воситалари тарқатилди.

Вилоят Кенгашига партиядан яна бир номзод Олим Равшанов Қамаши туманидаги “Каттаўра” ва “Кўкбулоқ” МФЙда яшовчи сайловчилар билан учрашди. Учрашувда номзод сайловчиларга Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди. Жумладан, кам таъминланган, ногиронлиги бор фуқаролар, қаровчисиз қолган якка-ёлғиз қариялар манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалаларининг қонун ҳужжатларида мустаҳкамланишига эришиш партия илгари сурган ғояларга ҳамоҳанг ва уйғун экани тушунтирилди.

Айтиш керакки, туман Кенгашига номзодлар ҳам фаол тарзда сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб, партия ғоялари ва дастурига оид маълумотларни кенг аҳоли орасида тарғиб қилишга астойдил киришган. Хусусан, туман Кенгаши депутатлигига партиядан номзод Т.Узақов “Олмазор” ва “Хазора” МФЙларида тарғибот ишларини олиб борди. Мулоқотда сайловчилар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларнинг аввалги сайловлардан фарқли жиҳатлари ва ўзига хослиги, Халқ демократик партиясининг сайловолди платформаси, жумладан, партиядан депутатликка номзод сифатида кўрсатилганларнинг сайловолди дастурлари билан таништирилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш