Маҳаллаларда юзма-юз мулоқотлар
Ижтимоий адолат ва тенглик, ижтимоий бирдамлик, ижтимоий демократия ғояларига асосланган ҳолда ижтимоий демократик давлатни барпо этишни мақсад қилган Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакиллари жойларда кенг кўламли сайловолди тарғиботларини олиб бормоқда.
Жумладан, Тошкент вилоятидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига қўйилган номзодлар ҳам аҳоли билан яқиндан мулоқот қилмоқда. Хусусан, Оҳангарон ва Олмалиқ туманларининг қатор маҳаллаларидаги хонадонларда бўлиб, партиянинг янги Сайловолди дастури сайловчиларга тушунтирилди.