Қўнғирот туманидаги Маданият саройида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига 47-Саноат сайлов округидан номзод Рустам Сапарбаевнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда номзоднинг ишончли вакили номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.
Самимий мулоқот тарзида ўтган мулоқотда Қорақалпоғистон номзод Рустам Сапарбаев томонидан Сайловолди дастуридаги энг муҳим йўналиш, халқ манфаатлари нуқтаи-назаридан ишлаб чиқилган ғоя ва таклифлар сайловчиларга тушунтириб берилди.
Партия фаолияти ва ташаббусларига оид тарғибот воситалари, партиянинг ва номзоднинг тарғибот воситалари тарқатилиши билан бирга сайловчиларнинг турли саволларига батафсил жавоблар берилди.
Сайлов жараёнларининг муҳимлиги тушунтирилиб, сайловда фаол қатнашишга ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва унинг номзодларига овоз беришга чақирилди.