Маълумки, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ижтимоий тенглик, ижтимоий адолат, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглиги, давлат масъуллиги ва бирдамлик ғоялари учун курашади. Шундан келиб чиқиб, кучли ижтимоий сиёсат юритишга қаратилган 150 га яқин таклиф ва ташаббуслар ҳар бир фуқаронинг турмуш шароити ва сифатини юқори даражага чиқариш ғояларига йўғрилган.
Халқ демократик партиясининг қорақалпоғистонлик фаоллари республиканинг барча ҳудудлари, туманлари, қишлоқ ва овулларида кенг кўламли тарғибот ишларини давом эттирмоқда. Сайловчилар билан мулоқотларда партиянинг асосий ғоя ва ташаббуслари тушунтириб бериляпти.
Айтиш керакки, аҳоли ўртасида истеъмол харажатларида кескин фарқ бўлишига, яъни табақаланишга йўл қўймаслик, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш қадриятларига содиқлик позициясини намоён этиб келаётган Халқ демократик партияси жойлардаги учрашув ва мулоқотларда сайловчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоб қайтармоқда.
Шунингдек, номзодлар аҳолини фаолликка чақириб, 27 октябрь куни ўтиши кутилаётган мазмунан янги ва технологик сайловларнинг ҳар бир ҳамюртимиз ҳаётида тутган ўрни, аҳамияти хусусида фикрларини билдиряпти. Фаол ва ташаббускор, дастури ҳаётий ҳамда долзарб бўлган депутатликка номзодларни сайлаш сайловчиларнинг бурч ва масъулияти экани таъкидланмоқда.