Халқ демократик партиясини танийсизми?
Халқ демократик партияси халқ хизматидаги давлатни қуриш йўлидаги ташаббусларни илгари суради.
Бунинг учун аввало, Ўзбекистонни халқ хизматидаги давлатга айлантириш лозим. Шунингдек, пенсия ва нафақалар яшаш учун етарли бўлиши, ҳар бир инсон билим олиши, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиши, уй-жойли бўлиши зарур.
Халқ демократик партияси ҳар бир инсон фаровонлиги учун ҳақиқий ижтимоий давлат қуриш йўлидаги ғояларимиз асосида танлаган йўли — кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, бу борадаги вазифаларни ҳаётга изчил татбиқ қилиш позициясида халққа хизмат қилишда давом этади.