Фахрийлар ҳамиша ардоғимизда

 

Бугун Халқ демократик партияси ташкил топганига 33 йил тўлди. Ўтган йиллар давомида барча Президентлик ҳамда депутатлик сайловларида фаол қатнашиб келаётган, сиёсий майдонда ўз сўзи ва ўрнига эга бўлган партиянинг туғилиш тарихига назар ташласак.

1991 йил 14 сентябрда фаоллар гуруҳи ўтиш даврида манзилли ижтимоий ёрдам ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламлари ва гуруҳлари манфаатларини ифода этувчи ва илгари сурувчи партияни ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Ўрганишлар ва изланиш узоққа чўзилмади. 1991 йил 1 ноябрга келиб Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг I Таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой партия Устави ва Дастурини қабул қилди, унинг ижтимоий-сиёсий фаолиятининг устувор йўналишларини белгилади.

Ушбу тарихий воқеликка ҳам 33 йил бўлди. Бу вақт оралиғида партиянинг фаолияти ва таркибида кўплаб ўзгаришлар, янгиланишлар кузатилди. Йиллар давомида партия ғояларини ўз қарашлари, мақсади билган кўплаб фидойилар унинг сафида ишлади, меҳнат қилди.

Халқ демократик партияси байрами муносабати билан фахрийларни, партияга хизмати сингган фидойиларни йўқлаб бориш эса яхши анъанага айланган. Бу йил ҳам Марказий Кенгаш ходимлари уларнинг ҳолидан хабар олди.

Хусусан, Фахрийлар кенгаши аъзолари Собир Қурбонов, Носир Тоиров, Дилором Алиева, Галина Николаева ҳамда Бўритош Шодиеванинг хонадонида бўлиб, улар билан самимий суҳбатлар ўтказилди. Ўтганлар хотирланди, эзгу тилаклар, яхши ниятлар қилинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Фахрий
← Рўйхатга қайтиш