Кеча, бугун, эртага

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганининг 33 йиллиги муносабати билан «Ёшлар қаноти» фаоллари иштирокида «КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА» мавзусида ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди. Мулоқотда партия ташкил топган кундан бошлаб қандай салмоқли ишларни амалга оширгани ҳақида сўз борди. 1991 йилдан шу кунгача босиб ўтган йўли, ютуқлари, халқ орасидаги фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, «Ёшлар қаноти» фаол аъзолари томонидан партия ёшларни қўллаб-қувватлаш, сиёсий билимни оширишга қаратилган қандай амалий лойиҳаларга эга экани ҳақида ҳам фикр юритилди. Партия ёшларга, янги ташаббусларга ҳамиша очиқ экани таъкидланди.

Тадбирда, шунингдек, Халқ демократик партиясининг сайловолди тадбирларида ҳамда йил давомида партия лойиҳаларида волонтёр сифатида фаоллик кўрсатган ёшларга миннатдорлик билдирилди. Уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳотларга, ўзгаришларга дахлдорлиги таҳсинга сазовор экани қайд этилди.

Ёшлар бундан кейин ҳам партия ғояларини аҳоли орасида тарғиб қилишда партия сафида бўлишга чақирилди.

Икки томонлама фикр-мулоҳазаларга асосланган самимий мулоқот сўнггида ёшлар партия Марказий Кенгаши томонидан тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш