Тиббиёт ходимларига ташаккур
Тиббиёт ходимларига ташаккур

 

Хабарингиз бор, 2006 йилдан бери ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси — Тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланиб келинади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам соҳа ходимларини йўқлаб, уларнинг шарафли ва машаққатли касбида муваффақиятлар тиламоқда.

Хусусан, Навоий вилоят партия кенгаши ходимлари тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклаш учун Навоий шаҳар 1-сонли оилавий поликлиникага борди. Ташкилотчилар байрам эгаларини табриклар экан тиббиёт соҳасидаги ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтди. Навоий вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Замира Тоғаева сўнгги йилларда юртимизда тиббиётга берилаётган эътибор натижасида рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида гапирди. Тизимни янада ривожлантириш, инсонларнинг дардига дармон бўлиш учун эса соҳа ходимларининг меҳнати, билими ва тажрибасига таянилиши таъкидланди. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир тиббиёт ходими янги ғоя ва ташаббуслар муаллифига айланишига ишонч билдирилди.

Тадбир якунида бўлган фидойи ва жонкуяр бир гуруҳ ходимлар партиянинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш