Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз

 

Чирчиқ шаҳар 24-Шарқ сайлови округи депутати Н.Рахманбердиева ташаббуси билан Ахборот кутубхонада марказида "Хотин қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз" мавзусида марказ ходимлари билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.

Мулоқотда хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳар бир соҳада инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш ҳақида тушунтириш берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга яратилаётган шароит ва имкониятлар, ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш, юртимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор, имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Учрашувда иштирокчилар ҳам фаол қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Бизнинг депутат Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш